Тармоқ касаба уюшмаси Навоий вилоятида йил якуноари сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 9 январ куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилоятида фаолият юритаётган туман кенгаши раислари ҳамда ҳисобчилари иштирокида, 2023 йил якунлари ва 2024 йил устувор вазифалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Бозоров Тўхта Шарипович иштирок этдилар. Кун тартибидаги масалалар танқидий мухокама қилинди. Фаолияти давомида сусткашликка йўл қуйган туман кенгашларига тавсия ва топшириқлар берилди.