Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида Жамоа шартномаси якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

1

Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси томонидан меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий масалаларига оид 2023-2026 йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилган ишлар хисоботи ўтказилди. Хисоботда 510 нафар касаба уюшмаси азолари қатнашди.

2

Жамоа шартномасининг 2023 йил якуни музокараларига бошқарманинг бўлим бошлиқлари, мутасаддилар, шунингдек, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосари Э.Байниязов ҳамда Меҳнаткашдарнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Бегимкуловалар сўзга чиқдилар. Ушбу йиғилиш танқидий таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар берилди. Якунда йиғилиш натижалари қониқарли деб баҳоланди. Жамоа шатномалари бажарилишига хисса қўшган бир қатор ходимлар рағбатлантирилди.

3

4