Жамоа шартномаларини якунлари Андижонда
Андижон вилоят насос станциялари энергетика бошқармасининг Касаба уюшмаси томонидан меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий масалаларига оид 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилган ишлар хисобот конференцияси ўтказилди.
Конференцияда вилоят насос станциялари энергетика бошқармасининг 51 нафар касаба уюшмаси делегатлари иштирок этишиб, жамоа шартномалсининг бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳисоботлар беришди.
Йиғилиш савол жавоблар билан кўтаринки рухда ўтди. .Хисоботда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашидан раис ўринбосари Э.Байниязов ҳамда бўлим бошлиғи Ш.Бегимқуловалар хам иштирок этдилар.