Тошкент Давлат Аграр университетида Тармоқ келишувлари бажарилиши муҳокамаси бўлиб ўтди.

photo_2024-01-26_10-43-43

Ўзбекистон АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги инспекция, қўмита, шунингдек соҳага алоқадор бошқа бир қатор идоралар ўртасида Тармоқ жамоа келишувлари имзоланиб, 2023 йил мобайнида ушбу меъёрий хужжатлар орқали тизимда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинди.

photo_2024-01-26_10-44-09

Жорий йилнинг 25 январь куни Ижтимоий шериклар учрашуви белгиланиб, унда Ижтимоий меҳнат масалалари комиссияси вакиллари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг рахбарияти иштирок этишди.

photo_2024-01-26_10-44-29

Учрашув жараёнида соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, муносиб меҳнат шароитлари яратилиши  ва бошқа бир қатор йўналишларда ушбу келишувлар орқали олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар белгиланиб олинади.

photo_2024-01-26_11-00-25photo_2024-01-26_11-02-17photo_2024-01-26_10-43-51photo_2024-01-26_10-43-59