СТРАТЕГИК МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

IMG_2888 Самарқандда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг IX мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг VIII қурилтойи қарорлари, ҳамда Федерация томонидан қабул қилинган 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама этилди.

IMG_2894

Шиддатли ислоҳатлар нафақат иқтисодиёт балки инсон меҳнатига бўлган муносабатлар оҳангига ҳам ўзгача мазмун бахш этди.  Эндиликда  меҳнатга мажбурийлик туси берилишининг абадиятга кетганлигини англаб турибмиз. 17 та вазирлик, компания, кластер ва ташкилотлар билан келишувлар имзолаган соҳа касаба уюшмалари ижтимоий шерикчилик тамойилида устувор мақсадлар сари интилмоқда.

IMG_2917

Тизимда меҳнат қилаётган салкам 1,5 миллион ходимлар манфаати жамоа шартномалари қамровига олинган,-дея қайд этди, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Рустам Холматов.-Аграр соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш, уларни имтиёз ва кафилликлар қуршовига олиш асосий мақсадимизга айланган. Тан олиш керак, ўтган йиллар мобайнида тузилмовий ўзгаришлар, айрим тармоқлардаги молиявий инқирозлар  боис иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни “мерос” қилиб олганмиз.  Тизим касаба уюшмалари саъйи ҳаракати билан  2023 йилда 13 миллиард 375 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ундириб олинди.

IMG_2928

Тармоқ касаба уюшмалари тизида ишловчилар манфаати ҳимоясида тўла-тўкис жамоат назорати ўрнатилиши ҳаракатида бўлаяпди. Поёнига етган йил давомида 3527 та корхона ва ташкилотларга ташриф буюрилиб 71472 нафар ходимларни аъзоликга қабул қилишга муваффақ бўлишди. Кластерлар уюшмаси билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган тармоқ келишуви ижроси назоратда бўлиб келмоқда.

Мажлисда  аъзолик афзалликларини асослаш, бадалларни туширишда камчиликларга йўл қўйган қатор туман кенгашлари   фаолиятига холис баҳо берилди. Кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.