Тармоқ касаба уюшмаси химоясидаги 135 наафар ишчи-ҳодимлари иш ҳақларини ундириб берилди.

      Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган “TCT Agro Cluster” МЧЖнинг 135 наафар ишчи-ҳодимлари томонидан 2024 йил давомида ишчи-ходимларнинг ойлик маошини бермасдан ишлатиб келган. Бундан нарози бўлган меҳнаткашлар иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тегишли тартибда мурожаат йўллашди.

      Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Холматов мазкур масалани ўз назоратига олди. Меҳнат   инспекцияси бошлиғи-Бош меҳнат инспектори А.Мусулманов ва масъул ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли тартибда корхонада ўрганиш-назорат ишлари ўтказди.

     Ҳақиқатан ҳам, иш берувчи меҳнат қонунчилиги ҳамда жамоа шартномасида белгиланган талабларни қўпол равишда бузиб, ходимларнинг ойлик маошини ўз вақтида бермаган. Бунинг оқибатида иш ҳақидан қарздорлик 14 760 965 681 сўмга етган. Бундан ташқари, қатор жузъий камчиликларга ҳам йўл қўйилган.

     Ўрганиш давомида аниқланган масалалар ва ишчи ходимларнинг тўланмай келинаётган ойлик маошларини ундириш юзасидан “TCT Agro Cluster” МЧЖга тегишли тартибда кўрсатма хати ҳамда Фуқаролик ишлар бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суд жараёнларида “TCT Agro Cluster” МЧЖда  ишловчи ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишда тўлиқ иштирок этилди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида  иш ҳақларини олишда қийналиб, сарсон бўлиб юрган 135 нафар “TCT Agro Cluster” МЧЖ ишчи-ҳодимларининг 14 760 965 681 сўм миқдоридаги иш ҳақларимизни ундириб берилди.

 

       АСҲАД МУСУЛМАНОВ

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгашининг Меҳнат инспекцияси бошлиғи-

бош меҳнат инспектори