“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” НТМда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш бўйича ўқув ташкил этилди.

1F2A0266

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш бўйича 2019 йил 4-9 феврал кунлари ўқув машғулотлари ташкил этилди.

1F2A0273

Ўқув машғулотлари давомида Республика кенгаши мутахассислари томонидан тингловчиларга қизиқарли дарслар ташкил этилди. Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, касаба уюшма аъзолик бадаллари тушумини смета асосида сарфланишини ташкил этиш, бошланғич касаба уюшма ташкилотига қўшимча маблағларни жалб этиш ва ундан самарали фойдаланиш механизми, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”да белгиланган вазифалар, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари, ижтимоий шериклик, Бош келишув, тармоқ, ҳудудий келишувлар ва жамоа шартномалари, шунингдек  Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан амалий ўқув семинарлар ўтказилди.

1F2A0250

Тингловчиларни Тошкент шаҳридаги  Ўзбек миллий академик драма театрига олиб борилди. Ўқув машғулотлари давомида ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовларини ўтказилди ва якуний давра суҳбати ва тест натижалари бўйича тингловчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” НТМ томонидан “Гувоҳнома” топширилди.