Тармоқ касаба уюшмаси Навоий вилоятида ўтказилган конференция тўғрисида

photo_2019-03-29_15-26-43

Қуйи Зарафшон Иригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли  насос станциялари ва энергитика бошқармаси ҳамда Қуйи Зарафшон Иригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли насос станциялари ва энергитика бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузулган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

photo_2019-03-29_15-24-35

Ушбу конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кеншгашининг ижтимоий ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси Раҳманов Руслан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий химоя бўлими мудири Анора Бобомуродова, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Баходир Аслонов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман кенгаши бош ҳисобчиси Хикматулла Сафаров, Ишонч ва Ишонч-доверия газетасининг вилоят мухбири Дилафруз Ўрозова ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Қуйи Зарафшон Иригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергитика бошқармаси ва Қуйи Зарафшон Иригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергитика бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузулган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунига бағишланган хисоботи тингланди, йил давомида ишчи хизматчиларга яратилган ижтимоий – иқтисодий қўллаб қуватлашлар ҳақида аниқ рақамлар билан барча таништирилди. Хисоботлар делегатлар томонидан ижобий бахоланди.

photo_2019-03-29_15-26-45 (2)

Кун тартибидаги масалалар савол жавоб таклифларга бой тарзда ўтиб мамлакатимизда қабул қилинган янги қонун ва қарорларни жамоа шартомасига кириш ва меҳнаткашларга яратилаётган шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар берилди.

Конференция  сўнгида касаба уюшма вакиллари барча ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини жамоа шарнома орқали ижтимойи-иқтисодий ва хуқуқий химоя қилишда омадлар тилаб конференция ўз нихоясига етди.