Тармоқ тизимидаги ходимлар малакаси оширилмоқда

IMG_20190708_114622

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимдаги аъзоларни меҳнат соҳасидаги билим салоҳиятини ошириш, улар билан яқиндан мулоқот ўрнатиб, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек жойлардаги муаммолар борасида тренинглар ўтиш орқали ходимларни малака ошириш йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

IMG_20190712_130826

Жумладан жорий йилнинг январ ойидан шу кунга қадар “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида тизимидаги туман (шаҳар) кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларидаги касаба уюшмаси қўмиталари раислари, шунингдек тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар комиссияси раисларидан жами 125 нафар ходимларни малакаси оширилди.

IMG_20190719_095914

Шунингдек Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер  эгалари кенгаши ўртасида имзоланган тармоқ келишуви асосида барча  вилоят, туман ва шахарлардаги фермерлар кенгашининг худудий бўлинмаларида фаолият юритаётган 250 нафар ходимлар, жами Тошкент шахрининг ўзида ўтказилган ўқувларда 350 нафар касаба уюшмаси аъзоларининг малакаси оширилди. Ушбу ўқувларда касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари, жамоа шартномасининг мазмун моҳияти ва унинг бажарилиши шунингдек меҳнат мухофазаси бўйича билим ва кўникмалари шакллантириб келинмоқда.  Бу тадбирлар 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида хам давом этади.