“Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан идоралараро ишчи гурух иштирокида амалий машғулот ўтказилди

photo5404568193252568041

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Тадбирлар мажмуининг 12-банди ижроси юзасидан 2018 йилнинг 13 июнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури” тасдиқланган.

photo5406945973046979620

Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Назорат-режаси тасдиқланди.Назорат-режасидаги тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажариш ва назорат қилиш мақсадида Республика кенгаши қошида мутасадди Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимларидан иборат идоралараро ишчи гурухи ташкил этилган эди.

Ишчи гурухни шакллантиришдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги ишларида банд бўлган ишчи-ходимларнинг меҳнати муҳофазасини йўлга қуйиш, бунда иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш ҳамда ушбу йўналишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ва жамоат назоратини олиб боришдан иборатдир.

photo5406829158526462895

Жорий йилнинг 23 август куни идоралараро ишчи гурухининг 3-йиғилиши ўтказилди. Ишчи гурух аъзоларини яна бир бор меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги йўналишидаги кўникмаларини ошириш, корхоналарда ишлаб чиқариш фаолияти ва ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан таништириш мақсадида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига қарашли ҳозирги кунда намунавий корхоналардан бири ҳисобланган ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖга, ташриф қилинди.

Амалий машғулот давомида ишчи гурух аъзолари корхонада, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, жумладан санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган хоналар ва иш жойлари билан яқиндан танишдилар.

photo5404568193252568043

Шундан кейин амалий машғулот йиғилиш билан давом этиб, йиғилишни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси в.в.б-идоралараро ишчи гурух раиси ўринбосари Тўхта Бозоров очиб берди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримова иштирок этди.

Ишчи гурух томонидан жорий йилнинг 7 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири-идоралараро ишчи гурух котиби Хуршид Умаров ҳисобот берди.

Кейинги сўзга, ишчи гурух аъзоси-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази меҳнат гигиенаси бўлинмаси мудири Жуман Тўйчиев чиқиб ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва фермер хўжаликларида меҳнат гигиенаси ва шароитлари ҳамда йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириш берди.

Йиғилиш давомида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутахассиси Ю.Абулфаизов, “Ўзпахтасаноат” АЖ меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлим мудири Ш.Саидов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим мудири С.Хотамов ўз йўналишларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот беришди.

photo5404568193252568040

Қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида, айниқса дала шароитида ишлаётган ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш, ҳамда иш берувчилар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ишчи гурух томонидан кўчайтириш тўғрисида келишиб олинди.

Йиғилиш ишчи гурух аъзоларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда савол жавоблар билан якунланди.