Фарғона вилоятида пахта йиғим-терими олдидан семинар бўлиб ўтди.

photo_2019-09-07_16-21-19

Кува туман Пахта тозалаш Акционерлик жамиятида Пахта йиғим терими олдидан “2019 йил Пахта хосилини теримини ташкил этиш” юзасидан семинар бўлиб ўтди.

photo_2019-09-07_16-21-31

Семинарда пахта хосилини йиғиб-териб олиш жараёнида меҳнатни ташкил этиш, теримчилар учун зарур шароитларни яратиш, хавфсизлик чораларини кўриш, терим хақларини ўз вақтида тўлаш, теримчиларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун шарт шароитлар яратиш, шунингдек теримни ташкил этиш жараёнида болалар меҳнатидан фойдаланишга ва мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка қаратилган хукумат томонидан кўрилаётган кескин чоралар ва уларнинг мазмун моҳияти бўйича маърузалар тингланди.  Йиғилишда туман хокими бошчилигида барча сектор рахбарлари, туманда ташкил этилган терим отрядлари, фермер хўжаликлари рахбарлари хамда халқ эъзозида бўлган бир қатор нуроний отахонлар иштирок этишиб, пахта йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказишда барчага омадлар ва хирмонларга барака тиладилар.

photo_2019-09-07_16-21-24

Семинар якунида иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикаси давлат Мустакиллигининг 28 йиллиги байрам тадбирлари ташкил этилди.