Ижтимоий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида худудий туман, вилоят кенгашларида фаолият юритиб келаётган ходимлар бўлими, юридик, бош ҳисобчилар ва бошқа мутахассисларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўқув-машғулотларини ўтказиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан ўқув-дарслари ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотларини, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров ва Ташкилий масалалар бўйича бош мутахассис Ш.Бегимқулова томонидан “Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” ҳамда “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ташкил этиш” мавзуларида презентация билан иштирок этишди.
Тингловчиларга, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ковенцияларнинг мазмун-моҳияти, тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини тузиш, меҳнат муносабатлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишларини ташкил этиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериши, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалаларида тушунтириш берилди.