Касаба уюшмаси аъзолари билан учрашув
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари Республика кенгаши ходимлари томонидан хар ойнинг иккинчи сешанба кунида бошланғич касаба уюшма ташкилотларига чиқилиб амалий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда. Жумладан жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрилиб, ташриф доирасида 100 нафардан ортиқ касаба уюшмаси аъзолари билан очиқ сухбатлар ўтказилди.
Дархақиқат шундай учрашувларнинг амалиётга жорий этилиши касаба уюшмаси билан уларнинг аъзоларини янада яқинлаштиради десак муболаға бўлмайди. Учрашув эркин мулоқот тарзида ўтиб, ходимлар меҳнат соҳасига оид хар бирини қизиқтирган, ечимини билмаётган саволлари билан мурожаат қилишдилар. Республика кенгаши ходимларининг берган кўрсатма ва маслаҳатларидан сўнг касаба уюшмаси аъзолари ўз таклифларини баён қилишдилар.
Шунингдек Республика кенгаши ходимлари томонидан ўз аъзоларига касаба уюшмаси фаолияти олдида турган сайловлар, уни ўтказиш тартиби, жамоа шартномаларини тузилиш тартиби ва унда ходимларга нисбатан белгиланадиган имтиёз ва кафолатлар, санатория ва дам олиш уйлари ҳамда келгусида ўтказиладиган қўшма тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бундай учрашувлар бошқа ташкилотларда хам давом этмоқда.