Фермер-мутахассисларнинг малакаси оширилди

photo5355320363069844015

Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 2019 йил давомида Кенгашнинг худудий аппарат ходимларини қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ўқитиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди.

20190502_113738

Жумладан, тасдиқланган жадвал асосида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарат ходимлари иштирокида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этиш”, ҳамда “Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари” мазмун-моҳияти мавзусидаги ўқув-дасрларда 28 маротаба иштирок этилди. Мазкур ўқувларда барча худудлардан 700 дан зиёд тингловчилар иштирок этишди.

20190502_101541

Тингловчиларга, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ковенцияларнинг мазмун-моҳияти, тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини тузиш, меҳнат муносабатлари, қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишларини ташкил этиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериши, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалаларида тушунтириш берилди.

Бундан ташқари тингловчиларга Республика кенгаши томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнат стандартларига оид услубий қўлланмалар тарқатилди.

photo5355320363069844017