КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ !
Шунга қарамай, айрим ташкилотларда иш ҳақларини иш берувчилар томонидан ўз вақтида берилмаётганлиги, меҳнатга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб келинаётганлиги ачинарли ҳолат.
Жумладан, Тошкент вилояти Бўка тумани “АПК Бўка” кластер унитар корхонаси ишчи-ходимлари жамоаси томонидан 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига иш ҳақларини ундириб беришликни сўраб, йўллаган жамоавий мурожаати Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида “АПК Бўка” кластер унитар корхонаси раҳбарияти томонидан ҳар хил важларни баҳона қилиб, корхонада меҳнат қилаётган 128 нафар ишчи-ходимларнинг 2020 йил август-сентябр ойлари учун жами 379 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ кластер корхонаси раҳбарига киритилган тақдимномага асосан 379 млн. сўм иш ҳақлари ишчи-ходимларга тўлаб берилишига эришилди.
- Бош юрисконсульт
- А. Мусулманов