КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ !

1665-300x169Барчага маълум бугунги кунда Агросаноат мажмуи тармоғида янги ташкил этилаётган кластер корхоналарини касаба уюшмаси аъзолигига олиш ва унинг афзалликлари тўғрисида атрофлича тушунтириш, улар учун меҳнат шароитларини яратиш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

 

Шунга қарамай, айрим ташкилотларда иш ҳақларини иш берувчилар томонидан ўз вақтида берилмаётганлиги, меҳнатга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб келинаётганлиги ачинарли ҳолат.

“TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” MCHJ Хусусий корхонаси Тошкент вилояти Чиноз тумани “АПК Чиноз” унитар корхонасига қарашли “С.Шамсиев” номидаги пахта қабул қилиш масканин ишчи ходимлари жамоаси номидан 2020 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига иш ҳақларини ундириб беришликни сўраб, йўллаган жамоавий мурожаати Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Бош юрисконсульти А.Мусулманов томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида “TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” MCHJ хусусий корхонаси “АПК Чиноз” кластер унитар корхонаси раҳбарияти томонидан ҳар хил важларни баҳона қилиб, корхонада меҳнат қилаётган 30 нафар ишчи-ходимларнинг 2020 йил август-сентябр ойлари учун жами 57 млн. 732 минг сўм  миқдоридаги иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ кластер корхонаси раҳбарига киритилган тақдимномага асосан 57 млн. 732 минг сўм иш ҳақлари ишчи-ходимларга тўлаб берилишига эришилди.

  • Бош юрисконсульт
  • А. Мусулманов