Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари Қишлоқ хўжалиги соҳасида тубдан ўзгармоқда…

photo_2021-05-27_07-05-33

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан соха ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий ҳимояси ҳамда меҳнат мухофазасини тўғри йўлга қўйиш, тармоқ касаба уюшмаларига аъзолар сонини кўпайтириш ҳамда тармоқ касаба уюшмаси фаолиятини яхшилашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.  Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ижтимоий шериклар ўзаро учрашувлар, ўқув семинарлари ҳамда савол жавоблар орқали ўз ечимини топмоқда.

photo_2021-05-27_07-06-33

Жумладан жорий йилнинг 10 май куни Жиззах вилоятида, 24 май куни Сирдарё вилоятида ҳамда 26 май куни Тошкент вилоятида Агросаноат сохасидаги йирик ташкилотлар, хокимият вакиллари ва бошқа ижтимоий шериклар ҳамда ушбу вилоятлардаги туман ва шахар кенгашлари раислари ва хисобчилари ўртасида учрашувлар ташкил қилинди.

Ушбу жонли, сермазмун ўтган йиғилишни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Рустам Қурбонназарович Холматов олиб бориб, ҳозирги кундаги янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари деган шиор остида ушбу номга фаолият қай даражада жавоб бераяпти деган савол доирасида музокаралар ўтказиб келмоқда.

photo_2021-05-26_16-52-36

Р.Холматов, соха ходимлари учун меҳнат муносабатларини қонуний расмийлаштирилиши, шу билан норасмий бандликни олдини олиш, уларга муносиб меҳнат муносабатини яратилиши нафақат касаба уюшмаларига балки ушбу жараёнларда иштирок этаётган вилоят ва туман хокимликлари, вилоят ва туман бандлик бошқармаси, Статистика бошқармаси ҳамда фермерлар ва дехқон, ер хўжаликлари Кенгашига боғлиқ эканлиги ва бу муаммоларни ечиш уларнинг хам вазифалари эканлигини таъкидламоқда.

photo_2021-05-27_12-40-26

Шунингдек, ушбу ижтимоий шериклар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ходимларига имтиёз ва кафолатлар  берилиши ва меҳнати учун қулай шароитларни яратилиши учун қандай харакатлар амалга оширилаётгани ва шу билан бирга йўл қўйилаётган камчиликлар ва муаммоларни сарҳисоб қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб олинмоқда. Республика кенгаши раиси Р.Холматов ҳозирги кунда тармоқ касаба уюшмалари фаолиятини янада жонлантириш ва соҳада ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, ижобий томонга кескин ўзгаришлар қилиш талабини қўймоқда. Сўнгра шундай учрашувлар ўтказилган хар бир вилоятга қайтадан ташриф буюрилиб, олдиндан белгилаб олинган вазифалар ижроси бўйича жойларда олиб борилган ишлар ўрганилмоқда ва Республика кенгаши аппарат ходимларини жалб этилган холатда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Келгусида белгиланган график асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа барча вилоятларда шундай семинарлар ўтказилиши белгиланди. Мақсад, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш, янги тизимни жорий қилган ҳолда соха ходимларини меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат.