Тошкент давлат аграр университетида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

photo_2021-12-18_11-40-30

2021 йил – “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан Тошкент давлат аграр университетида тадбир бўлиб ўтди.

photo_2021-12-18_11-40-32

Ёш ОЛИМЛАР ВА ТАЛАБА ёшлар иштирокида университет ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида “Ёшлар-касбда меҳрли, ишда шижоатли” мавзусида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Холматов Рустам Қурбонназарович билан ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди.  Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий- маърифий ишлар бўйича проректор Р.Э.Турдибоева, Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Хазратқулов, университет касаба уюшмаси
қўмитаси раиси Ш.Дурходжаев, университет Ёшлар иттифоқи етакчиси С.Исраилов ва иқтидорли талабалар иштирок этишди.

photo_2021-12-18_11-55-20

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган  муваффақият ва ютуқлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик,  яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамлиги ҳамда уларда келажакка ишонч  ҳисси тобора ортиб  бораётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда талабаларимизни қизиқтирган Рустам Қурбанназаровичнинг босиб ўтган ҳаёт йўли  тажрибаси, иш-фаолияти, касаба уюшмаси фаолияти, тўғрисида талабаларнинг саволларига жавоб берилди.

Тадбир сунгида иқтидорли, иқтидорли, истеъдодли ижодкор, фаол талаба-ёшларни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари Республика Кенгаши касаба уюшмаси  томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.