БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ТРЕНИНГ
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан Хоразм вилоятининг Гурлан, Хонқа туманлари ва Урганч шаҳрида бошланғич касаба уюшма қўмита етакчилари учун семинар тренинглар ташкил қилинди.
Машғулотларни республика кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Шоҳида Бегимқулова олиб борди.
Мақсадимиз бошланғич ташкилотлар етакчиларининг потенциалини ошириш, янги меҳнат қонунчилигини амалга татбиқ этиш, жойларда ишларнинг тизимли йўлга қўйилишига эришиш, жамоа шартномалари сифатли тузилишини ва ижросини таъминлашдир,-дейди республика кенгаши мутасаддиси.
Семинарлар интерактив усулда, савол-жавобларга, амалий машғулотларга бой тарзда олиб борилди. Иштирокчилар турли муаммоли вазиятларни ҳал қилиш йўлида изландилар. Касаба аъзолари манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш борасида янги ғояларга эга бўлдилар.
Шунингдек, республика кенгаши вакили иштирокида Гурлан ва Хонқа туман кенгашлари, “Gurlan Global tex” корхонаси, Агробанк Хонқа филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Агробанк Хонқа филиали ходимлари учун ҳам семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ва фаоллар иштирок этдилар. Улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.