Ишчи-ходимлар мурожаати касаба уюшмаси эътиборидан четда қолмади.
Тармоқ касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимларга бепул йўлланма ҳамда моддмй ёрдамлар кўрсатилди.
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Қуллиев соғлигидаги муаммолар туфайли моддий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат қаноатлантирилиб, У.Қуллиевга 5 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек Сурхондарё вилояти “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиалида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган фуқаро Ҳ.Тўраева соғлиги ёмонлашгани сабабли санаторийга бепул йўлланма сўраган. Ушбу мурожаатни ҳам Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Холматов мазкур масалани ўз назоратига олди ҳамда Ҳ.Тўраевага “Термиз марвариди” санаторийсига бепул йўлланма ажратилди.
АСҲАД МУСУЛМАНОВ
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси
Республика Кенгашининг Меҳнат инспекцияси бошлиғи-
бош меҳнат инспектори