Президент Фармони амалда
2018 йил 18-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш” бўйича Фармонининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Термиз шахар ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Шеробод, Музрабод, Қизириқ, Олтинсой, Бойсун, Денов, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Термиз туман кенгаши меҳнат жамоалари ходимларини “Наврўз” байрами муносабати билан Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий ва Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий, Олтинсой туманидаги Сўфи-Оллоёр ҳамда Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди.
Сурхондарё вилоятидаги тарихий обидаларга 761 нафар, Самарқанд вилоятида жойлашган зиёратгохларга 116 нафар касаба уюшма аъзолари саёхат қилишди.