Category Archives: Актуально
Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг тармоқ меҳнаткашлари ва ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Сирдарё вилоятида 18 сентябрь куни ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.
Фарғонада мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди
Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимлиги ҳузурида 2018 йил 10 сентябр куни мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, бўлим бошлиқлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, тармоқ касаба уюшмаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг бундай хатти-ҳаракатлари республиканинг қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлиб, унинг жаҳон майдонидаги нуфузига путур етказаётганлиги таъкидланди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 10 сентябрдаги БМ-08/1312-сонли хатидаги фикрлар муҳокама марказига айланди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5-банди ижроси бўйича дам олиш кунларида Сурхондарё вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги мехнат жамоаларидаги ходимларни Мустақилликнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан ўз худудидаги ҳамда вилоятлардаги диккатга сазовор жойларига саёхатларини уюштириш максадида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар уюштирилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Агорсаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашларининг 2018 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий мехнатга бархам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халкаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация килинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли карорлари ижросини таъминлаш хакида”ги Қўшма қарорига мувофиқ Тошкент вилоятида “Мехнат муносабатларига оид миллий қонунчилик ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, фермерларда ишга ёллаш тартиблари ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
2018 йил 28 августь куни Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 май кунги 349-сонли карорини ижросини таьминлаш максадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қува туман кенгаши билан Фермер, дехкон хужаликлари ва таморка ер эгалари туман кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар, ҳамда “Пахтачилик тармоғида ишга ёллашда одилона амалиёт” мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.