Category Archives: Актуально
АСМ ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан болаларга ўқув қуроллари топширилди.
АСМ ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши, тизимдагир Фарғона Ёғ мой корхонаси, “Агрокимёхимоя” ХАЖ, Фаргона Донмахсулотлари АЖ касаба уюшма қўмиталари билан хамкорликда янги уқув йили олдидан корхонадаги ишчи ходимлар фарзандларига ўқув қуроллари топширдилар.
“Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан идоралараро ишчи гурух иштирокида амалий машғулот ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Тадбирлар мажмуининг 12-банди ижроси юзасидан 2018 йилнинг 13 июнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури” тасдиқланган.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг намунали бошланғич ташкилот” ва “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови республика босқичи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Тармоқ тизимидаги ходимлар малакаси оширилмоқда
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимдаги аъзоларни меҳнат соҳасидаги билим салоҳиятини ошириш, улар билан яқиндан мулоқот ўрнатиб, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек жойлардаги муаммолар борасида тренинглар ўтиш орқали ходимларни малака ошириш йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ижтимоий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2018-2020 йиллар учун имзоланган тармоқ келишуви ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг худудий туман, вилоят кенгашларида фаолият юритиб келаётган раҳбар-мутахассисларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида 2019 йил 29 апрелдан, 2019 йилнинг 20 декабрига қадар, ўқув-курсларини ўтказиш юзасидан жадвал тасдиқланди.