Ходимлар манфаати касаба уюшмалари ҳимоясида

111                  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув республикамизнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, меҳнат ҳуқуқлари билан биргаликда, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва ҳавфсиз иш ўринларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунчилиги устидан жамоатчилик назорати

photo5271603122529216795Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкакамаси томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий, меҳнат ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги эътибори йил сайин кучайиб бормоқда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 16 февралида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида “Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш” бўйича чора-тадбирлар имзоланган эди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг тармоқ меҳнаткашлари ва ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_0061Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Сирдарё вилоятида 18 сентябрь куни ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.

 

 

 

Фарғонада мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди

IMG_20180910_205832Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимлиги ҳузурида 2018 йил 10 сентябр куни мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, бўлим бошлиқлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, тармоқ касаба уюшмаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг бундай хатти-ҳаракатлари республиканинг қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлиб, унинг жаҳон майдонидаги нуфузига путур етказаётганлиги таъкидланди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 10 сентябрдаги БМ-08/1312-сонли хатидаги фикрлар муҳокама марказига айланди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”

Термиз АгросаноатЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5-банди ижроси бўйича дам олиш кунларида Сурхондарё вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги мехнат жамоаларидаги ходимларни Мустақилликнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан ўз худудидаги ҳамда вилоятлардаги диккатга сазовор жойларига саёхатларини уюштириш максадида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар уюштирилди.