Эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатилди

Изображение 008Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан 2018 йил 6 февраль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музрабод туман кенгаши томонидан тумандаги кам таъминланган олилалар ҳолидан хабар олиб, уларга 5 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.

 

 

 

 

Тармоқ касаба уюшмасининг фаолларини ўқитиш тўғрисида

BeautyPlus_20180205145819_fastКасаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини, бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, қонунларда белгиланган тартибда иш юритади. Биз тўхталиб ўтаётган асосий масала шундан иборатки, аввало ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уни қўллаб қувватлаш учун касаба уюшмаси ходимлари ҳам етарли малакага эга бўлишлари лозим. Мазкур йўналишда эса бугунги кунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича кўрик-танловда иштирок этаётган касаба уюшмаларига амалий ёрдам

238228765_230883Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши тизимидаги “Бирчмулло ўрмон хўжалиги”, Туман Ободонлаштириш бўлими, корхонаси, “Ғазалкент-Мева” ҚК бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги мухандисларига кўрик-танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок иштирок этишда хужжатларни тўғри расмийлаштириш ва Низом талабларига қатъий риоя этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам жараёнида иштирокчиларга, аввалом бор Низомга қўшимча ўзгартиришлар киритилганлиги, унда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясига ҳам алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ушбу жараёнда албатта касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши раиси С.Матякубовани фаол эштирокини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар мавзуидаги семинар тўғрисида

20180131_102359Жорий йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан амалга оширилиши белгиланган давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон бандлика ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳамкорликда “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” мавзуида семинар 2018 йил 31 январ куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Бўка тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида меҳнат муҳофазасига бағишланган йиғилиш тўғрисида

Фото03122018 йилнинг 26 январ куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Агросаноат касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат мухофазаси муҳандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоятдаги Пахтасаноат, Донмахсулотлари, Сув хўжалиги ва сув назорати соҳасига алоқадор корхоналарнинг мутассадди ходимлари иштирок этди.