“МИЛЛАТ ШАВКАТИ” китоби меҳнат жамоаларида
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, жамоат арбоби, сенатор ва сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов муаллифлигида чоп этилган “МИЛЛАТ ШАВКАТИ” китобининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоя ва қарашларни кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутасаддилари китобнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тақдимотларни намойиш этмоқдалар.
Куни кеча ана шундай тадбирлар Оҳангарон туманидаги тармоқ тизимидаги 27 та, Бўка туманидаги 17 та ташкилотда, шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонасида ўтказилди.
Мазкур тадбирларда тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва мутахассислари, касаба уюшма фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.
Маънавий-маърифий тадбирлар давомида меҳнаткашларга “МИЛЛАТ ШАВКАТИ” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унда илгари сурилган ғоя ва қарашлар етказилди.
Galereya