“Йилнинг энг яхши меҳанизаторлари”

Бу йил ҳам ана шундай хайрли тадбирлар ўтказилмоқда. Агросаноат мажмуи ходимлари Қўшкўпир туман кенгаши, Хоразм вилояти Фермерлари Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида “Йилнинг энг яхши меҳанизаторлари” кўрик танлови ўтказилди. Ҳамкорликда ташкил этилган бу тадбирда туман меҳанизаторларининг қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларига қўшаётган ҳиссалари, уларнинг касбий маҳорати, ўзига бириктирилган техника воситаларини қандай сақлаётганликлари, малака ва билимларини ошириб бориш юзасидан қандай изланишлар олиб бораётганлиги ҳакамлар ҳайъатининг синчков назаридан ўтказилди.

Техника жиловкорлари ўртасида ўтказилган ушбу кўрик-танлов натижаларига кўра тумандаги “ҚАДАМ ОШПАЗ” фермер хўжалиги меҳанизатори Қ.Жуманиёзов биринчи, “ҒОЗОВОТ ҚОРА ТОШЛИ” фермер хўжалиги меҳанизатори иккинчи, “ЎЗБЕКИСТОН” муқобил машита-трактор парки меҳанизатори Ш.Оллоберганов ва “ОЛТИБОЙ ҚУРБОНОВ” муқобил машина-трактор парки меҳанизатори Ш.Одамбоевлар учинчи ўринга сазовор бўлишди. Кўрик-танлов ғолиблари Фаҳрий Ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бахтимиз Қомуси байрами олдидан бошқа касблар бўйича ҳам кўрик-танловлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Зеро, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, Ватанимизнинг иқтисодий қудратини янада оширишга ҳисса қўшаётган азиз инсонларни эъзозлаш, уларнинг меҳнатини муносиб баҳолаб, рағбатлантириб бориш касаба уюшмаларининг мухим ва устивор вазифаларидандир.