Daily Archives: 15.03.2016
Ёшлар кенгашининг ташаббуси
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ушбу эзгу миллий анъанамизни асл ҳолича асраш ва келгуси авлодларга етказишга қаратилаётган доимий эътибор туфайли унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора кенгаймоқда. Миллий байрамларимиз арафасида оммавий ҳашар ўтказиш эзгу анъанага айланган. Бу йилги ҳашар тадбири Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётгани унинг аҳамиятини янада оширмоқда. Халқимиз мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб 25 тупдан кўчат экайлик, деган эзгу мақсад билан меҳнат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу борадаги чора-тадбирлар янада кенгаймоқда.