Monthly Archives: January 2018
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар мавзуидаги семинар тўғрисида
Жорий йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан амалга оширилиши белгиланган давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон бандлика ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳамкорликда “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” мавзуида семинар 2018 йил 31 январ куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Бўка тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида меҳнат муҳофазасига бағишланган йиғилиш тўғрисида
2018 йилнинг 26 январ куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Агросаноат касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат мухофазаси муҳандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоятдаги Пахтасаноат, Донмахсулотлари, Сув хўжалиги ва сув назорати соҳасига алоқадор корхоналарнинг мутассадди ходимлари иштирок этди.
Тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг 2017 йил якунлари тўғрисида
Ходимлар ҳуқуқи поймол этилса, касаба уюшмаси фаоллари кўмакка тайёр!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2016-2018 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув барча соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаати, меҳнат ҳуқуқлари билан биргаликда, улар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз иш ўринларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бош келишув ва тармоқ келишувларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вазирлик, идора ва компаниялар томонидан қатор самарали ишлар олиб борилаётир.