Daily Archives: 22.01.2018

Ходимлар ҳуқуқи поймол этилса, касаба уюшмаси фаоллари кўмакка тайёр!

3005135[1]Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2016-2018 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув барча соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаати, меҳнат ҳуқуқлари билан биргаликда, улар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз иш ўринларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бош келишув ва тармоқ келишувларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вазирлик, идора ва компаниялар томонидан қатор самарали ишлар олиб борилаётир.