Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида меҳнат муҳофазасига бағишланган йиғилиш тўғрисида
2018 йилнинг 26 январ куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Агросаноат касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат мухофазаси муҳандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоятдаги Пахтасаноат, Донмахсулотлари, Сув хўжалиги ва сув назорати соҳасига алоқадор корхоналарнинг мутассадди ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда Фарғона вилоятида тармоқ ходимларининг меҳнатини мухофаза қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Бундан ташқари йил давомида тармоқ тизимида рўй берган бахтсиз ходисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари мухокама этилди. Шунингдек бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Ўринбоев, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мутахассиси М.Эгамовлар маърузалар билан иштирок этдилар. Йиғилиш якунида соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.