Monthly Archives: March 2018

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси фаолларига саёҳат уюштирилди.

IMG_0239Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 март куни Фарғона вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ёшлари ва фаолларини Ўзбекистоннинг навқирон шаҳри бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

 

Президент Фармони амалда

Бойсун туман терма2018 йил 18-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш” бўйича Фармонининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Термиз шахар ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Шеробод, Музрабод, Қизириқ, Олтинсой, Бойсун, Денов, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Термиз туман кенгаши меҳнат жамоалари ходимларини “Наврўз” байрами муносабати билан Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий ва Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий, Олтинсой туманидаги Сўфи-Оллоёр ҳамда Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

Меҳнаткашларнинг дам олиш кунлари мароқли ўтмоқда

photo_2018-03-19_09-37-06Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил                 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5 банди ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг “Наврўз” байрами муносабати билан дам олиш кунлари тарихий шахарларга Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги 30 нафар касаба уюшма аъзолари ва фахрийларини хамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 40 нафар касаба уюшма аъзолари ва ёшларини жорий йилнинг 19 март куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.

Саёҳат уюштирилди

photo_2018-03-18_17-02-03Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5 банди ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг “Наврўз” байрами муносабати билан дам олиш кунлари тарихий шахарларга Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши раёсат аъзолари жорий йилнинг 18 март куни Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида жойлашган буюк соҳибқирон Амир Темур ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди.

Фарғона вилояти Қува туманида 2017 йил сарҳисоби ва 2018 йилдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

2_52021458687397728152018 йил 14 феврал куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқарув вакиллари ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида жамиятни ижтимоий-иқтисодий масалалар ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича 2015-2017 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари хамда янги 2018-2020 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган ишчи-хизматчиларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.