Фарғона вилоятида Фермер хўжаликлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди

20180412_1117112018 йилнинг 11-12 апрел кунлари Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Фарғона вилоят бўйича масъул ташкилотчиси, тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашларининг ташаббуси билан Олтиариқ ва Учкўприк туманларида фаолият юритаётган бир қатор фермер хўжаликлари рахбарларининг Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси рахбарияти билан давра сухбати бўлиб ўтди.

 

 

Фото0557Учрашувда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, бирлашма юридик бўлими мудири О.Қозихонова, АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Ўринбоев, тармоқ касаба уюшмаси тегишли туманлар кенгашлари раислари иштирок этдилар.

 

 

 

 

20180412_111741Давра сухбати жараёнида бугунги кунда фаолият бритаётган фермер хўжаликлари ишчи хизматчилари билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, уларнинг меҳнатига хақ тўлаш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчи хизматчиларнинг ижтиомий иқтисодий қўллаб қуватлаш борасида фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди. Шунингдек, мазкур сохада амалдаги қонунчиликда белгиланган талаб ва меъёрлар, уларга амал қилиниши холатлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида фермер хўжаликларида қонунчилик талаблари асосида юритилиши лозим бўлган хужжатлар жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат шартномалари, таътиллар жадваллари, меҳнатга хақ тўлаш ва моддий рағбатланитириш тўғрисидаги Низомлар, буйруқларни расмийлаштириш бўйича намуналари тарқатиб берилди. Шу билан бирга иш берувчилар меҳнат муносабатларига доир масалалар юзасидан ўзларининг саволларига жавоблар олдилар.