Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда конференция бўлиб ўтди.

IMG_20180416_102503_104 (1)Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда институтда Мехнат интизомини мустахкамлаш, ходимлар ва талабаларни ижтимоий химоялаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича, ҳамда 2018 – 2020 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш юзасидан меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

 

 

IMG_20180416_102506_700Ушбу конференцияга Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Бегимқулова Шоҳида Базарбаевна ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Турсунбой Низомовлар таклиф этилди.

Меҳнат жамоаси конференциясида 100 нафар делегатлардан 92 нафари қатнашдилар.

Конференция кун тартибида белгиланганидек ҳар иккила томоннинг маълумоти ўқиб эштирилди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича жамоа шартномасининг муддати тугаганлиги сабабли, 2018 – 2020 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилишга ўтилиб, янги жамоа шартнома муҳокамадан ўтилди. Конференция кўтаринги рухда, жонли, савол жавоблар билан ўтди.

Келгусида Касаба уюшмаси қўмитаси ва институт ҳамкорлигида талабалар ўртасида маънавий маърифий тадбирлар кўламини янада кенгайтириш, саёхатларни янада жонлантириш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қатор ишлар режалаштирилди.