Республика кенгашининг Ўзбекистондан етишиб чиққан олимлар, буюк мутафаккирлар ҳаётига бағишланган “Маънавият соати” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 18 январдаги 9-18 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 2018 йилнинг 27 апрель куни соат 16:00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислари залида “Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланган Ўзбекистондан етишиб чиққан олиму уламолар, буюк мутафаккир ва азиз-авлиёларнинг қолдирган бебаҳо меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.
“Маънавият соати”га Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Адабиётшунос олим Султонмурод Олимов таклиф этилди.
Султонмурод Олимов Ўзбекистондан етишиб чиққан барча уламолар, мутафаккирлар ҳаёти, ижоди, келажак авлодларга қолдирган бебаҳо мерослари, ютуқлари беназир эканлигини айтиб ўтди. Бу мутафаккирлар Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, ёки мустамлакачилик давридаги яқин ўтмиш мутафаккирлари Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий каби кўплаб уламоларимизнинг ватан тараққиёти йўлида курашганлари, юрт учун жон фидо қилганлари, жасоратларинининг натижаси ҳозирги мустақил Ўзбекистон деган ном жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб мавқеини эгаллаб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу “Маънавият соати” юқори ва кўтаринки кайфиятда, баҳс мунозараларга бой тарзда ўтди ва иштирокчилар ўзлари учун олам олам таассуротлар олишди.