Monthly Archives: June 2018

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Республика-тармоқ босқичи ўтказилди.

IMG_20180626_152223_396Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-77 “с”-сонли қарори ижросини юзасидан      2018 йил 26 июнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича танлов тказилди.

“КАСАБА УЮШМАСИ ВА АЁЛ”

IMG_1414Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 26 февралдаги 9-42 “с”-сонли Раёсат қарорига асосан Мамлакатимизни ижтимоий маънавий, сиёсий-иқтисодий хаётининг барча сохаларида фаолият юритаётган ҳамда оила мустахкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин- қизлар учун Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши хотин-қизлар комиссиясининг иш режасига мувофиқ Жиззах вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси хотин қизлар комиссияси раиси Ш.Бегимкулова томонидан жорий йилнинг 12 июн куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида “Касаба уюшмаси ва аёл” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Меҳнат муҳофазаси вакиллари билан жамоатчилик назоратини кучайтирамиз!

photo5224323023023221206Жорий йилнинг 28 май-1 июн кунлари Федерация Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 8 январдаги 9-07 “с”-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги қарорига асосан, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг меҳнат муҳофазаси йўналишида малака ошириш ўқуви ўтказилди.

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Хоразм вилоятида 2 босқичи якунлари тўғрисида

1     Хоразм вилояти туманларида 2018 йилда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фемер” номинацияси хамкор ташкилотлар хамкорлигида юқори савияда ташкил этилди. Мазкур танловлар натижасида хар бир тумандан танловнинг вилоят босқичига биттадан ғолиб фермер хўжаликлари хужжатлари тақдим этилди. Ушбу хужжатлар Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумида танловнинг Республика босқичида вилоятдан ғолиб бўлган ёш мутахассисларни иштирокини таъминлаш бўйича Ташкилий қўмитасининг 2018 йил 16 майдаги йиғилиши баёни билан тасдиқланган Хакамлар хайъати томонидан бахолаш мезонлари асосида батафсил, одилона ва ошкоралик тарзида ўрганиб чиқилди.