Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” 2-босқичини ўтказишга бағишланган тадбир ўтказилди

IMG_20180430_113048_798Жорий йилнинг 28 апрел куни соат 09-00 да “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги “Картография илмий ишлаб чиқариш” корхонасида ўтказилди.

Тадибир иштирокчиларини корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган ҳавфсиз меҳнат шароитлари билан яқиндан таништирилди. Ундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари томонидан меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигига оид кўргазмали намойиш ташкил этилди.

 

IMG_20180430_113202_867Мазкур кўрик-танловда, 60 нафар тармоқ вазирлик, идора ва компанияларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги мухандислари, корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этишди.

Кўрик-танловнинг 2-босқичида қуйидаги номинацияларда ғолиблар аниқланди:

 “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича:

1-ўрин:Самарқанд вилояти Зарафшон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига;

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси Ҳалқобод пахта тозалаш АЖга;

3-ўрин:Хоразм вилояти “Янгибозордавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасига;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Қашқадарё вилояти “Қарши ёғ экстракция” АЖнинг касаба уюшма қўмитасига;

2-ўрин: Фарғона вилояти “Сирдарё-Сух” ирригация тизимлари хавза бошқармаси касаба уюшма қўмитасига;  

3-ўрин: Андижон вилояти “Асака-ёғ” АЖнинг касаба уюшма қўмитасига.

 

IMG_20180430_113150_911“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Кузги хирмон” фермер хўжалиги меҳнатни муҳофаза қилиш вакили (Қорабеков Ғулом Хасановичга).

2-ўрин: Қашқадарё вилояти “Косон ёғ-экстракция” АЖнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакили (Бобоқулова Фотима Эргашевнага).

3-ўрин: Тошкент вилояти Чиноз туман давлат ветеринария бўлими меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили (Атабеков Элёр Илхамжоновичга).

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:

1-ўрин:Наманган вилояти “Nestle Agro” МЧЖ, (Қаюмов Жамшид Абдумаликовичга);

2-ўрин:Тошкент Давлат Аграр унверситети (Пахратдинова Наргиза Сайфутдиновнага);

3-ўрин:Сирдарё вилояти “Гулистон экстракт ёғ” АЖ (Жиянов Абдувахоб Исломовичга).