Республика кенгашининг 2018 йил 11 майда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

246209801_99088Жорий йилнинг 11 майида Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда, тармоқ касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Раёсат йиғилишида, Республика кенгашининг худудий масъул ташкилотчилари, касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раислари ва тумандаги 70 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

 

246134149_101163Тадбир иштирокчиларига амалий машуғулот сифатида тумандаги “Адиз-Бобо” наслчилик фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан таништириб, ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув семинарда фермер хўжалиги ишчи-ходимлари учун яратилган меҳнат шароитлари, иш ҳақи ва бошқа масалаларда кенг тухталиб ўтилди.

Семинарда, фермер хўжаликлари раҳбарларига, ишчи-ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиши, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

 

239518708_134927

Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138 ва “Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-Конвенциялари талабларига асосан болаларни меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва вояга етмаганлар учун белгиланган меҳнат нормалари ва шароитларига риоя қилинишини таъминлаш тўғрисида касаба уюшма фаолларига маъруза қилинди.