“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Хоразм вилоятида 2 босқичи якунлари тўғрисида

1     Хоразм вилояти туманларида 2018 йилда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фемер” номинацияси хамкор ташкилотлар хамкорлигида юқори савияда ташкил этилди. Мазкур танловлар натижасида хар бир тумандан танловнинг вилоят босқичига биттадан ғолиб фермер хўжаликлари хужжатлари тақдим этилди. Ушбу хужжатлар Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумида танловнинг Республика босқичида вилоятдан ғолиб бўлган ёш мутахассисларни иштирокини таъминлаш бўйича Ташкилий қўмитасининг 2018 йил 16 майдаги йиғилиши баёни билан тасдиқланган Хакамлар хайъати томонидан бахолаш мезонлари асосида батафсил, одилона ва ошкоралик тарзида ўрганиб чиқилди.

 

5Хакамлар хайъатининг бир овоздан, якдиллик билан қабул қилган қарорига асосан Гурлан тумани “Умида” фермер хўжалиги рахбари Қозоқов Ғайрат 1-ўринга, Шовот тумани “Маъруфжон Рўзимов” фермер хўжалиги рахбари Рўзимов Маъруфжон 2-ўринга, Хива тумани “Карим Ёвбосар” фермер хўжалиги рахбари Каримов Бобуржон 3-ўринга муносиб деб топилди. Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2018 йил 28 май 15-13 “с” сонли “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 30 май куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Танлов ғолиблари Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.