Monthly Archives: July 2018

Нуронийлар доим эъзозда

оасм28.07.2018 Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Денов туман кенгаши тизимидаги “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи 60 нафар нуроний ва мехнат фахрийларини Имом Абу Исо Мухаммад Ат-Термизий мақбарасига зиёрат ва саёхат уюштирилди. Бу саёҳат туфайли нуронийлар ва меҳнат фахрийлари миннатдорлик билдиришди ва дуолар қилишди.

Тармоқ касаба уюшмасининг 2018 йил 1 ярим йиллик сарҳисоблари тўғрисида

IMG_20180721_085444Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат

Жорий йилнинг 21 июлида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги сайёр Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда, тармоқ касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Раёсат йиғилишида, Республика кенгашининг худудий масъул ташкилотчилари, касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раислари ва тумандаги 50 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.