Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Республика-тармоқ босқичи ўтказилди.

IMG_20180626_152223_396Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-77 “с”-сонли қарори ижросини юзасидан      2018 йил 26 июнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича танлов тказилди.

IMG_20180626_152143_054

Танлов:

ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш;

ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш;

иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш;

ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш;

ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш;

ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ёш мутахассисларнинг фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда.

IMG_20180626_152138_536«Энг фаол ёш фермер» танловининг 1-босқичи туманларда 20 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилиб, унда 2350 нафарга яқин кўп тармоқли фермер хўжаликларига ихтисослашган ёш фермерлар иштирок этди.

Танловнинг 2- босқичи 20 майдан 30 майгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилиб, танловнинг ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилиб, 1-ўринни эгаллаган 13 нафар танлов ғолиблари Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини олган эдилар.

“Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Республика босқичи давомида ёш фермерлар томонидан амалга оширилаётган илмий изланишларнинг долзарблиги ҳамда республикамиз илм-фанининг қолаверса, ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига лойиқлилигига алоҳида эътибор қаратилди.

Беллашувлар ёш фермерларнинг касб даражаси турли жиҳатлари бўйича ўзаро баҳс ва мунозаралар, фикр ва тажриба алмашинишларига замин яратди.

Танлов якунида ёш мутахассислар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энг фаол ёш фермер ” номинацияси бўйича Республика босқичи натижаларига кўра, I ўринни Бухоро вилояти, Жондор тумани “Чинор” фермер хўжалиги раҳбари Худоев Жамши Ражабович, II ўринни Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани “Бураматут Гулшани” фермер хўжалиги раҳбари Олимжонов Беҳзодбек Муҳиддин ўғли ва III ўринни Тошкент вилояти, Бука тумани “Темур” фермер хўжалиги раҳбари Тоиров Зафар Мавлоновичлар эгаллади.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу танловда 1-, 2-, 3- ўринни эгаллаган ёш фермерлар Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш мутахассислар” V республика Форумида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.