Тармоқ касаба уюшмасининг 2018 йил 1 ярим йиллик сарҳисоблари тўғрисида

IMG_20180721_085444Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат

Жорий йилнинг 21 июлида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги сайёр Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда, тармоқ касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Раёсат йиғилишида, Республика кенгашининг худудий масъул ташкилотчилари, касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раислари ва тумандаги 50 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

IMG_4951Тадбир иштирокчиларига амалий машуғулот сифатида Наманган шаҳридаги      “Nestle-Agro” МЧЖ корхонаси фаолияти билан яқиндан таништириб, ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув семинарда корхона ишчи-ходимлари учун яратилган меҳнат шароитлари ва бошқа масалаларга кенг тухталиб ўтилди.

Семинарда, корхона раҳбарларига, ишчи-ходимлар томонидан иш пайтида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиши, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

 

IMG_20180720_170145Семинар давоми Янгиқўрғон туманида давом эттирилиб, унда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138 ва “Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-Конвенциялари талабларига асосан болаларни меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва вояга етмаганлар учун белгиланган меҳнат нормалари ва шароитларига риоя қилинишини таъминлаш тўғрисида тушунтириш берилди.