Monthly Archives: September 2019
2019 йил пахта йиғим мавсумида мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан семинар-тренинг
2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини бажаришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари учун “2019 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторингни ўтказишга оид услубиёт ва ташкилий-техник шароитлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Шунингдек ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши аппаратининг масъул раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 13 нафар худудий масъул ташкилотчилари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилдиган “Меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат қонунчилиги соҳасига оид муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан” ўқув-семинари ҳамда “Спорт саломатлик гарови” спорт тадбири бўлиб ўтди.
Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да жамоавий туристик ўқув-семинар ва спорт мусобақалари ўтказилди.
Теримчилар учун яратиладиган шарт-шароитлар касаба уюшмалари назоратида.
Қашқадарё вилоят ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларининг 2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қатнашаётган теримчилар учун яратилаётган шарт -шароитларни назорат қилиб бориш тўғрисидаги таклифини инобатга олиб бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан вилоят ҳокимлигига ташаббус билан чиқди. Вилоят ҳокимининг2019 йил 5 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан, нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Х-1078/09-сонли қарорининг 12-банди билан ушбу ташаббус маьқулланди.
Навоий вилоятида давра сухбати ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман кенгаши томонидан Кармана туман хокимлиги биносида “Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, касаба уюшмаларининг асосий вазифаси” мавзусида тизимга қарашли корхона, ташкилотлар касаба уюшмаси раислари ҳамда фермер хўжаликлар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.