Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича семинар бўлиб ўтди
24 апрел куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш» ҳамда «Аёллар дафтари» тизимининг 5-босқичи юзасидан Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Навоий вилоятига бириктирилган вакиллар – вилоят штаби раҳбари Т.Бозоров ҳамда штаб раҳбари ўринбосари Ш.Мухамедхановлар раҳбарлигида семинар бўлиб ўтди.
Унда “Ташқи Миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” масаласи бўйича Республика штабининг 1-кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини сифатли бажариш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман-шаҳар штаблари фаолиятини йўлга қўйиш, Навоий шаҳри Ишчи гуруҳи таркибидаги маҳалла еттиликларига маҳаллада хонадонма-хонадон юриб, ташқи миграцияда юрган фуқароларнинг яқинлари билан телефон орқали ўзи билан ҳам суҳбатлашиб, анкета-сўровнома асосида хатлов ишларини амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.