Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар мавзуидаги семинар тўғрисида
Жорий йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан амалга оширилиши белгиланган давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон бандлика ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳамкорликда “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида, шунингдек Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ратификация қилинган Конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар” мавзуида семинар 2018 йил 31 январ куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Бўка тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилди.
Мазкур семинарда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мавлудахон Ходжаева, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати ходимлари, туман касаба уюшма фаоллари ва 80 ортиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун имзоланган тармоқ келишувида белгилаб берилган вазифаларни ҳамкорликда бажаришда мақсадида, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Семинарда, Ўзбекистон Фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш уларга, меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини яратиш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар бериши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ўргатиш, белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш ва бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиш, фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138 ва “Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-Конвенциялари талабларига асосан болаларни меҳнатга мажбур қилишга йўл қўймаслик ва вояга етмаганлар учун белгиланган меҳнат нормалари ва шароитларига риоя қилинишини таъминлаш мавзуларида маърузалар тингланди.