Меҳнат муҳофазаси вакиллари билан жамоатчилик назоратини кучайтирамиз!

photo5224323023023221206Жорий йилнинг 28 май-1 июн кунлари Федерация Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 8 январдаги 9-07 “с”-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги қарорига асосан, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг меҳнат муҳофазаси йўналишида малака ошириш ўқуви ўтказилди.

 

 

20180601_114456Ўқув жараёнида 25 нафар тингловчилар иштирок этишиб, уларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонуни (янги таҳрири), Корхона ва ташкилотларда сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари, Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг меҳнат муҳофазаси ҳолатларини текшириш бўйича вазифалари ва фаолияти, Меҳнатда жароҳатланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга зарар тўловларини тўлаш тартиби ҳамда Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблар тўғрисида мавзуларида ўқув-дарси ўтказилди.

photo5224382804673014101

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун амалий машуғулот сифатида “Ўзшаробсаноат” АЖга қарашли “Асл-ойна” АЖ олиб борилди унда,

касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисининг фаолияти;

 – меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан олиб бориладиган ишлар тўғрисида;

-жамоа шартномасини тузишда меҳнат муҳофазаси бўлимига тадбирлар киритиш тартиблари;

– иш жойларида яратилган шароитлар, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари тўғрисида таништирилди.

Ўқув машғулоти якунлари бўйича тест синовлари ўтказилди, тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази томонидан даражали “Гувоҳнома”лар топширилди.

Ўқув машғулотининг ўтказилишидан мақсад, ишчи-ходимларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратилишида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлайдиган вакиллар фаолияти самарадорлигини оширишга эришишдир.