“КАСАБА УЮШМАСИ ВА АЁЛ”

IMG_1414Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 26 февралдаги 9-42 “с”-сонли Раёсат қарорига асосан Мамлакатимизни ижтимоий маънавий, сиёсий-иқтисодий хаётининг барча сохаларида фаолият юритаётган ҳамда оила мустахкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин- қизлар учун Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши хотин-қизлар комиссиясининг иш режасига мувофиқ Жиззах вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси хотин қизлар комиссияси раиси Ш.Бегимкулова томонидан жорий йилнинг 12 июн куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида “Касаба уюшмаси ва аёл” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

IMG_1381Семинар-тренингда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари раислари, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари, фаол хотин-қизлардан 32 нафари иштирок этди.

 

 

 

 

 

IMG_1415“Касаба уюшмаси ва аёл” мавзусида семинар – тренинг мақсади: Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ҳамда Жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари доирасида хотин – қизларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйиича олиб борилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашишдан иборат.

Шунингдек семинарда Вилоят хотин-қизлар психологи Хаиталиева Хуршида Махрамовнани, Соғлом авлод маркази рахбари Мўминова Захро Мустафақуловнани ҳамда вилоят касаба уюшмалари юристконсульти Нуруллаев Сухроб Тошпўлатовични ўз маърузалари билан иштирок этиш учун таклиф этилди. Ўқув-семинар сўнгида иштирокчилар ўртасида мулоҳаза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.