Category Archives: Актуально

Пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда теримчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида касаба уюшмаларининг асосий вазифалари тўғрисида амалий семинар бўлиб ўтди.

photo_2020-09-09_09-06-51

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда теримчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида касаба уюшмаларининг асосий вазифалари” мавзуида семинар ташкил этди.

ЎЗБЕКИСТОН АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИНИНГ 5 ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБИ IX ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ

1F2A8712

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурс-тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  23 октябрдаги  “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармонининг қабул қилиниши иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқтаси, “драйвери” бўлади.

Ҳар бир мутасаддининг ўзбек тили бўйича малакасини ошириш керак.

Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида миллий истиқлолимиз томон қўйилган муҳим илк қадамлардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши тўғрисидаги қонун қабул қилиниши бўлди. Шу билан бирга, истиқлолнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда демократик, байналминал тамойилларга риоя қилиниб, юртимизда яшаётган ҳар бир миллат ва элатнинг тил мустақиллиги ва тенглиги таъминланди, миллатлараро бағрикенглик ва ўзаро тотувлик муҳити яратилди.

«Хўжаипок» санаторияси иш бошлади.

photo_2020-06-01_20-17-01

Мамлакатимизда кейинги йилларда саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланди.

Шунга мувофиқ Олтинсой туманидаги сўлим тоғ қўйнида 200 ўринли замонавий «Хўжаипок» санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги!

photo_2020-03-04_18-04-34

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 28 январдаги 07/91-1-сонли топшириғи орқали корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, белгиланган тартибда молиялаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва шу йўналишда бошқа тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилган.