Category Archives: Актуально
Ҳар бир мутасаддининг ўзбек тили бўйича малакасини ошириш керак.
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида миллий истиқлолимиз томон қўйилган муҳим илк қадамлардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши тўғрисидаги қонун қабул қилиниши бўлди. Шу билан бирга, истиқлолнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда демократик, байналминал тамойилларга риоя қилиниб, юртимизда яшаётган ҳар бир миллат ва элатнинг тил мустақиллиги ва тенглиги таъминланди, миллатлараро бағрикенглик ва ўзаро тотувлик муҳити яратилди.
«Хўжаипок» санаторияси иш бошлади.
Мамлакатимизда кейинги йилларда саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланди.
Шунга мувофиқ Олтинсой туманидаги сўлим тоғ қўйнида 200 ўринли замонавий «Хўжаипок» санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги!
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 28 январдаги 07/91-1-сонли топшириғи орқали корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, белгиланган тартибда молиялаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва шу йўналишда бошқа тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилган.
Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳрида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Бугун 28 феврал куни Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент Давлат Аграр университетида Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ишларини ташкил этиш ҳамда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳиятини университет ходимларига етказиш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув-семинарда 65 нафар техник ходимлар ва профессор ўқитувчилар иштирок этишди.
Тармов касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган Ҳисобот сайловлар.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 20-19-сонли Раёсат қарорига асосан тизимидаги бошланғич ташкилотларда хисобот сайловлар февраль ойининг биринчи хафталаридан ўтказилиб, ушбу ташкилотларнинг барчасида касаба уюшма кўмитаси раислигига номзодлар альтернатив асосида сайланиб келинмоқда.