Category Archives: Янгиликлар
Тошкент Давлат Аграр университетида Тармоқ келишувлари бажарилиши муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги инспекция, қўмита, шунингдек соҳага алоқадор бошқа бир қатор идоралар ўртасида Тармоқ жамоа келишувлари имзоланиб, 2023 йил мобайнида ушбу меъёрий хужжатлар орқали тизимда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинди.
Тармоқ касаба уюшмаси Бухоро вилоятига ташриф
Жорий йилнинг 22 январ куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши раиси ўринбосари Т.Ш.Бозоров тизимдаги муаммолар ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий ҳимояси қилиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасида “Бухородон” АЖ корхонаси бошқарув раиси О.Тилавов билан учрашди.
Жамоа шартномалари якунлари Наманганда
Учқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ўқув муассасасида жамоа шартномасининг 2023 йил якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.
Жамоа шартномаларини якунлари Андижонда
Андижон вилоят насос станциялари энергетика бошқармасининг Касаба уюшмаси томонидан меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий масалаларига оид 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилган ишлар хисобот конференцияси ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида Жамоа шартномаси якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси томонидан меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий масалаларига оид 2023-2026 йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилган ишлар хисоботи ўтказилди. Хисоботда 510 нафар касаба уюшмаси азолари қатнашди.